Жорий йилнинг октябрь ойида мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги кенг нишонланади. Бу борада президент 21 апрель куни “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорда айтилишича, Камолиддин Беҳзод хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрининг кўчаларидан бирига унинг номи берилади.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида таълим олаётган талабалар учун Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини таъсис этилади.
Бундан ташқари ҳар йили ёш истеъдодли ижодкорларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижодий ўтказилади.
Қарорга асосан Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази ва Рассомлик маҳорат устахонаси ташкил этилади.
2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппарати ходимларининг лавозим маошига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 100 фоиз миқдорида ойлик устамалар белгиланади.