Қозоғистонда коронавирус қурбонлари сони 20 нафарга етди

Ходимларида коронавирус инфекцияси аниқланганидан кейин карантинга ёпилган Олмаота шаҳар марказий клиник шифохонаси биноси, 2020 йил 13 апрели.

Қозоғистонда коронавирус чалиниш ортидан ҳаётдан кўз юмганлар сони 20 нафарга етди. 1964 йилда туғилган сўнгги қурбон (аёл киши) Олмаотада жон берди. Бу ҳақда Фавқулодда ҳолатни таъминлаш бўйича давлат комиссияси тезкор штаби маълум қилди.

Ўзбекистонга қўшни бўлган бу мамлакатда 23 апрель соат 22:40 гача коронавирус юқтириб олгани тасдиқланган кишилар сони 2289 нафарга етган, 560 киши соғайган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги май ойи охирларига бориб хасталик юқтириб олганлар адади 4000 га етиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.