Ўзбекистон Осиёдаги йирик давлатларга 60 хилдан зиёд мева-сабзавот экспорт қилади

Ўзбекистоннинг экспорт ҳажмини ошириш мақсадида "Ўздавкарантин" инспекцияси томонидан бир қанча давлатларга мева-сабзавотларни экспорт қилишга рухсат олинган. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова АОКА штабида 24 апрель куни ўтказилган брифинг чоғида маълум қилган.

Унга кўра, Японияга 64 хил мева-сабзавот экспортига рухсат олиниб, яна 11 хил маҳсулот учун музокаралар давом этмоқда.

Бундан ташқари Ҳиндистонга 37 хил, Жанубий Кореяга 36 хил, Хитойга эса 14 хил мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти учун рухсат олинган.