Коронавирусдан соғайган Британия Бош вазири 27 апрелдан ишга чиқади

Борис Жонсон бир ой давомида даволанди.

COVID-19га чалинган Британия Бош вазири Борис Жонсон соғайгани ва душанбадан ишга чиқиши расман хабар қилинди.

52 ёшдаги Борис Жонсон 27 март куни коронавирусга чалинганини ва уйда ўзини яккалаш режимида қолаётганини билдирган эди. 6 апрель куни у касалхонага ётқизилган, 7 апрель куни эса реанимация бўлимига кўчирилган эди.

Жонсон реанимация бўлимида уч кун даволанди. 9 апрель куни унинг аҳволи яхшилана бошлагани хабар қилинган.

Жонсон касалхонадан чиқарилгани ҳақида 12 апрель куни SkyNews хабар берди. Би-би-си радиосининг хабар беришича, Жонсон саломатлигини тиклашни ўзининг Чеккерс резиденциясида давом эттирган.

Британияда коронавирусга чалинганлар сони 150 мингга яқинлади, 20 380 бемор ўлди,