Соғлиқни сақлаш вазирлиги 27 апрелга ўтар кечаси 4 та вилоятда жами 24 нафар бемор коронавирусдан соғайгани ҳақида хабар берди.
Хабарда айтилишича, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида 7 нафардан, Бухоро ва Андижон вилоятларида эса 5 нафардан жами 24 нафар бемор соғайган.
Расмий маълумотда таъкидланишича, 26 апрель 21:00 ҳолатига кўра, кун давомида 82 нафар бемор коронавирусдан тузалган. Бу билан соғайганлар сони 789 нафарга етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 26 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 58 киши коронавирусдан тузалгани ва соғайганлар сони жами 765 кишини ташкил қилгани ҳақида билдирганди.
26 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони камида 1869 кишини ташкил қилган.