Россия коронавирусга чалинганлар сони бўйича Хитойдан ўзиб кетди

Москвадаги "тез ёрдам" машиналаридан бири, 2020 йил 20 апрели.

Россияда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 87 минг 147 нафарга етди. Бу ҳақда Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича тезкор штаб маълум қилади.

Мазкур рақам Хитойда коронавирусга чалинганлар умумий сонидан камида 3 минг 200 тага кўпдир.

АҚШнинг Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, коронавируснинг илк ўчоғи бўлган Хитойда инфекцияга чалинганлар сони 83 минг 912 кишига етган.

Сўнгги кеча-кундузда Россияда инфекцияни юқтириб олганлар сони 6 198 нафарга етган. COVID-19 туфайли жами 794 киши қурбон бўлган, 7 346 соғайиб кетган.