Қонунчилик палатаси Ўзбекистоннинг ЕОИИга кузатувчи мақомида киришини маъқуллади

ЕОИИ логоси.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 28 апрель куни Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан ҳамкорлиги юзасидан якуний қарор қабул қилдилар.

Ўз қарорлари билан улар Ўзбекистоннинг ЕОИИда "кузатувчи давлат" мақомида иштирок этишини мақсадга мувофиқ топди.

Расмий хабарга кўра¸ мазкур қарорни 132 нафар депутатдан 86 нафари ёқлаган, 32 нафар халқ вакили қарши овоз берган, 14 нафари эса бетараф қолган.

Кремль етовидаги Евросиё Иқтисодий Иттифоқи ташкилотига шу кунда Россиянинг ўзидан ташқари Арманистон, Беларусь, Қирғизистон ва Қозоғистон каби давлатлар аъзо. Молдова ЕОИИда кузатувчи мақомига эга.