Қозоғистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 3 мингдан ошди

Олмаота кўчаларидан бири, 2020 йил 25 апрели.

Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони, 28 апрель соат 17:40 ҳолатига кўра, 3019 нафарга етди. Бу ҳақда ФВ тартибини таъминлаш бўйича давлат комиссияси тезкор штаби маълум қилади.

Маълумотларга кўра, сўнгги соатларда Қозоғистонда COVID-19 юқтириб олиниши билан боғлиқ 37 та янги ҳолат қайд этилган. Улардан 12 таси Олмаота вилоятида, 10 таси Олмаота шаҳрида, 4 таси Ақтўбе вилоятида, Қизилўрда ва Қарағанда вилоятларида 3 тадан, 2 таси пойтахт Нур-Султонда, Ақмола, Шарқий Қозоғистон ва Манғистау вилоятларида биттадан.

Мамлакатда вирусга чалиниш ортидан қурбон бўлганлар сони 25 нафарга етган, 754 киши соғайиб кетган.