Россияда коронавирусга чалинганлар сони 100000 дан, қурбонлар сони 1000 дан ошди

Россияда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 106 минг 498 нафарга етди. Бу ҳақда Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича тезкор штаб маълум қилади.

Айни пайтда РФда COVID-19 туфайли қурбон бўлганлар сони 1073 кишига етган.

Қайд этилишича, сўнгги кеча-кундузда бу мамлакатда инфекцияни юқтириб олганлар сони 7 099 кишини ташкил этган.

Маълумотларга кўра, Россияда шу кунгача коронавирусдан соғайиб кетганлар сони 11 619 кишини ташкил этмоқда.