Қозоғистонда COVID-19 вирусига чалинганлар сони 3500 дан ошди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги блокпост, 2020 йил 29 апрели.

Қозоғистонда коронавирус юқтириб олган кишилар сони, расмий маълумотларга кўра, 3504 нафардан ошди.

Қайд этилишича, 1 май соат 10:40 ҳолатига кўра, Қозоғистонда яна коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 102 та ҳолат қайд этилган.

Беморларнинг энг кўпи Олмаота шаҳрида (1130 киши) бўлиб, энг оз бемор Шарқий Қозоғистон вилоятида (23 киши) қайд этилган.

Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 25 нафарга етган. 866 киши эса соғайиб кетган.