Россияда коронавирусга чалинганлар кунлик сони рекорд даражага етди

Россияда сўнгги 24 соат ичида коронавирусга чалингани аниқланганлар сони 7933 тага етди ва бу ҳозирга қадар кунлик рақамдаги ўзига хос рекорддир.

Мамлакатда вирус юқтиргани расман қайд этилганларнинг жами сони 1 майга келиб¸ 114 431 тани ташкил этади.

Россия расмийларига кўра¸ 1 майга қадар коронавирусдан ўлганлар сони 1169 тага етган¸ улардан 96 таси сўнгги 24 соат ичида қайд этилган.

Айни пайтда ҳукумат танқидчилари ва мустақил мутахассислар¸ Россияда COVID-19 вирусидан ўлаëтганлар сони бундан бир неча баравар кўплиги¸ аксар ўлимнинг "пневмониядан ўлди" деб қайд этилаëтганини айтмоқда.

Мамлакатда коронавирусга оид рақамлар ўсиб бораëтган бир пайтда¸ мамлакат Бош вазири Михаил Мишустин ҳам ўзида вирус аниқланганини билдирди.

Россия ҳукумати ҳозирда раҳбари номи очиқланмаган касалхонада даволанмоқда.

Ҳукумат фаолиятининг узлуксиз давом этиши учун Путин Бош вазир 1-ўринбосари Андрей Белоусовнинг муваққат Бош вазир сифатида ишлашига оид қарор имзолади.

Ўзини вирусдан ҳимоялаш мақсадида Путин ва ҳукуматнинг бир қатор раҳбарлари масофавий ишлашга ўтган.