Глобал пандемияга қарамай, Туркманистонда 9 май ҳарбий парад билан нишонланади

Ашхобод.

COVID-19 вируси глобал пандемиясига қарамай, Туркманистон Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини ҳарбий парад билан ва байрам тантаналари билан нишонлайди.

Озодликнинг туркман хизмати хабарига кўра, 9 май куни бу мамлакатда уруш фахрийлари ва уларнинг рафиқаларини мукофотлаш маросимлари ўтказилиши кутилмоқда.

Айрим маълумотларга кўра, Туркманистонда шу кунда ҳарбийларнинг тантанали юриш ва махсус техника намойиши астойдил репитиция қилинмоқда.

Мамлакат ҳудудида коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ битта ҳам ҳолат аниқланмаганини иддао қилаётган туркман расмийлари кўпчилик иштирокидаги оммавий тадбирларни ўтказиш ва байрамларни тантанали равишда нишонлашда давом этмоқда.