Коронавирусдан ўлганлар сони бўйича Британия Италияни ортда қолдирди

Британия Бош вазири Борис Жонсон ҳам коронавирусдан даволанди.

Британия Covid-19га чалинганлар орасида ўлим ҳолати бўйича Италияни ортда қолдириб, жаҳонда биринчи ўринга чиқди.

Расман билдирилишича, шу кунгача Британияда 29 420 бемор вафот этди. Италияда эса ўлганлар сони 29 315 нафар. Би-би-си радиосининг билдиришича, Британияда эпидемия Италияга қараганда тезроқ тарқалмоқда.

Коронавирус бўйича ҳисобот олиб бораётган АҚШнинг Жон Хопкинс университети тарқатган маълумотларда қайд этилишича, вирусдан ўлганлар сони 252 минг кишига яқинлашди.

Дунёда 3 миллион 585 мингдан кўпроқ одамга коронавирус юқди. Беморлардан 1 миллион 168 мингдан кўпроғи соғайди.