Коронавирусга чалинганлар 2 217. Янги касалланаётганларга қараганда тузалаётганлар кўпроқ (ИНФОГРАФИКА)

Расман билдирилишича, коронавирусдан шифо топиш даражаси 68 фоизга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 6 май соат10:00 ҳолатига берган маълумотида қайд этилишича, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2217 нафарни ташкил қилди.

5 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда инфекцияга чалинганлар сони 2207, тузалганлар 1501 киши, 10 бемор вафот этган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда сўнгги кунларда COVID-19 касаллигини худудлар кесимида қайд этилиши ва уларнинг соғайганлиги билан боғлиқ кўрсаткичлар ҳақида ҳам 2207 киши ҳисобидан маълумот берди.

Вазирликнинг билдиришича, коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи динамикаси сезиларли даражада ўсиб, ушбу хасталикдан шифо топиш 68 фоизга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 21 апрелдан айни кунгача "коронавирусдан бутунлай соғайганлар сони касаллик қайд этилган кўрсаткичга нисбатан юқори бўлаётгани тўғрисидаги маълумотларни ҳам эълон қилди.