Гвинея қўлтиғида қароқчилар тўрт нафар денгизчини ўғирлаб кетди

Гвинея қўлтиғида кейинги йилларда қароқчиларнинг юк кемаларига ҳужумлари кўпайган.

Гвинея қўлтиғида қароқчилар иккита кемадан тўрт нафар денгизчини ўғирлаб кетди. Уларнинг уч нафари Россия ва бир нафари Украина фуқаросидир.

Хабарда айтилишича, Экваториаль Гвинеянинг Луба шаҳри бандаргоҳига лангар ташлаган “Жиблохо” геологразведка кемасидан ўғирланган икки денгизчи россияликдир.

Мамлакат пойтахти Малабо яқинидаги бандаргоҳда турган "Рио Митонг" юк кемасидан ўғирланган икки денгизчининг бири россиялик, яна бири эса украиналикдир.

Маҳаллий полиция мазкур воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Гвинея қўлтиғи кейинги йилларда қароқчиларнинг юк кемаларига ҳужумлари кўпайган ҳудудга айланди. Қароқчилар денгизчиларни катта пул эвазига ватанига қайтаришни кўзлайдилар.