ДСҚ раиси Беҳзод Мусаев бош вазир муовинига айланиши кутилмоқда

Беҳзод Мусаев.

Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси депутатлари Беҳзод Мусаев номзодини бош вазирнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқладилар, дея хабар қилади UZDAILY нашри.

Бунгача Б.Мусаев Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Озодлик 2012 йили Солиқ қўмитаси раиси 1-ўринбосари Беҳзод Мусаевнинг ўз устидан жиноят иши очилиши арафасида АҚШдан сиёсий бошпана олганини норасмий манбалар иддао қилаётгани тўғрисида хабар қилган эди.

ДСҚ раҳбари лавозимига эса Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан бунгача президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган Шерзод Кудбиев номзоди тасдиқланган.

Палатанинг мазкур қарорлари кўриб чиқиш учун президент Ш. Мирзиёевга юборилган.