Бердимуҳамедов Лайлатул-қадр кечаси арафасида 1 минг 402 нафар маҳбусни афв этди

Туркманистон давлат матбуотининг хабар беришича, 15 май куни ўтказилган ҳукумат йиғинида «жиноий ҳаракатларидан самимий афсусда бўлган» 1 минг 192 нафар Туркманистон ҳамда 210 нафар хориж фуқаросини озод этиш қарори қабул қилинган.

Хабарларга кўра, маҳбуслар Лайлатул-қадр кечаси озодликка чиқарилади.

Афв этилганлар рўйхати қандай мезонлар асосида тузилгани, уларнинг шахси ҳозирча номаълум.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Туркманистон дунёдаги энг ёпиқ жамиятлардан бири, мамлакат ҳукумати эса жаҳондаги энг репрессив ҳукуматлардан бири эканини айтиб келади.

Мамлакат қамоқхоналарида юзлаб сиёсий маҳбус борлигига ишонилади.

Уларнинг кўп нафари оғир шароитларда ушлаб турилаётгани айтилади.