Ўзбекистонда 1 апрелдан 30 апрелгача йўл-транспорт ҳодисаларида 76 одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда 20 май куни Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.
Хабарда айтилишича, бир ой ичида жами 336та йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Ходисада 38 киши воқеа жойида, 38 киши эса касалхонада жон берган. Бундан ташқари 334 нафар киши тан жароҳати олган.
Йшл-транспорт ходисаларининг 38таси болалар айби билан, 168таси йўловчилар айби билан содир этилган.
Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инфографикаси: