Россияда COVID-19 вирусини юқтириб олганлар сони 300 мингдан ошди

Россияда коронавирус инфекцияси юқтириб олганлар сони 308 минг 705 нафарга етди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши тезкор штаб маълумотларига кўра, сўнгги кеча-кундузда COVID-19 вирусини юқтириб олиш билан боғлиқ 8 минг 764 та ҳолат аниқланган.

Қайд этилишича, сўнгги суткада Россияда коронавирус важидан 135 киши оламдан кўз юмган. Хасталик тарқала бошлаганидан бери эса қурбонлар сони 2 минг 972 нафарга етган.

Айни пайтда беморлардан 85 минг 392 нафари соғайиб кетган.