Дунё бўйлаб коронавирус туфайли нобуд бўлганлар сони 400 мингга яқинлашди

Тиббиёт ходимлари махсус ҳимоя кийими ва тиббий қўлқопни суткалар давомида ечмай ишламоқда, июнь, 2020, Ўзбекистон

Бугун 7 июнь куни жаҳон бўйлаб коронавирусдан ҳалок бўлганлар сони 400 мингдан, вирусга чалинганлар сони эса 7 миллиондан ошиши кутилмоқда.

Лотин Америкасида вирус тез суратда тарқалар экан, Ҳиндистонда ва Индонезияда янги ўчоқлар пайдо бўлмоқда.

Шарқий Осиё ва Европада эса вирус тарқалиш кўлами озайишда давом этяпти.

Коронавирусдан катта зиён кўрган кўплаб Европа давлатларида аксар чекловлар бекор қилинди.

Ҳиндистонда вирусга чалинганлар сони 236 мингдан ошди. АҚШда эса вирус 1,9 миллион одамга юқди, уларнинг 109 мингдан ошиғи нобуд бўлди.

Россияда эса коронавирус инфекциясига чалинганлар сони, расмий маълумотларга кўра, 450 мингга етди.

Ўзбек муҳожирлари энг кўп бўлган бу мамлакат шу кунда COVID-19 вирусини юқтириб олганлар сони бўйича жаҳонда АҚШ ва Бразилиядан кейин 3-ўринда турибди.