Қирғизистонда коронавирусдан ўлганлар сони 23 кишига етди

Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 2032 кишига етган.

Қирғизистонда ўтган бир сутка давомида коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди. Бу билан мамлакатда коронавирусдан ўлганлар сони 23 кишига етди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаевнинг 8 июнда маълум қилишича, Норин вилоят касалхонасида 67 ёшдаги бемор вафот этган.

“У уйида даволанмоқчи бўлган ва тиббиёт ходимларига мурожаат қилмаган. 5 июнь куни оғир аҳволда касалхонага олиб келинган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у 7 июнда вафот этган”,- деди вазир ўринбосари.

8 июнь ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 2032 кишига етган. Улардан 1445 киши соғайган.