Россияда коронавирус қурбонлари сони қарийб 6 минг нафарга етди

Москванинг Қизил майдонида тартиб сақлаш учун турган ҳарбийлар, 2020 йил июни.

Россияда сўнгги кеча-кундузда коронавирусга чалингани ортидан 112 нафар бемор оламдан ўтди. Эпидемия бошланганидан бери эса COVID-19 важидан ҳаётдан кўз юмганлар сони, расмий маълумотларга кўра, 5 971 нафарга етган.

Ўзбек муҳожирлари энг кўп бўлган Россия ҳозирда коронавирус инфекцияси юқтириб олганлар сони бўйича дунёда АҚШ ва Бразилиядан кейин 3-ўринда бормоқда. Бу мамлакатда вирусга чалинганларнинг умумий сони 476 минг 658 нафарга етган.

Айни пайтда хасталик ёйила бошлаганидан бери соғайиб кетганлар сони 230 минг 688 нафарга етгани қайд этилган. Коронавирусга чалиниш ҳолатлари энг кўп Москва шаҳри ва вилояти ҳамда Санкт-Петербургда кузатилмоқда.