Қозоғистонда бир кунда коронавирусдан олти одам вафот этди

Шу кунгача Қозоғистонда коронавирусдан ўлганлар сони 67 кишига етди.

Қозоғистонда бир сутка ичида коронавирусдан олти киши вафот этгани ҳақида 11 июнга ўтар кечаси Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, пойтахт Нур-Султонда 47,59, 60 ва 68 ёшли тўрт эркак бемор жон берди. Ғарбий Қозоғистон вилоятида 79 ёшли аёл ва Қарағанда вилоятида 67 ёшли эркак вафот этди.

Қозоғистонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 16 мингдан ошди. Расмий хабарда айтилишича, коронавирусга чалинган 13 558 киши касалликнинг ташқи симптомлари сезилмагани ортидан расман беморлар рўйхатига киритилмаган.

Шу кунгача Қозоғистонда коронавирусдан ўлганлар сони 67 кишига етди.