“Навоийазот”да 9 июнда юз берган портлаш сабаби айтилди

10 июнга ўтар кечаси ижтимоий тармоқларда “Навоийазот” заводида портлаш юз бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

“Навоийазот” ҳиссадорлик жамиятининг билдиришича, заводнинг фаолияти тўхтатилган 14-цехида 9 июнь куни соат 22:55 да ацетилен коллекторида эҳтиётловчи мембрана ишлаб кетганлиги сабаб “газ чиқиши кўринишидаги носозлик юзага келган”.

“Бу носозлик натижасида атрофдаги ҳеч бир бино, иншоот ва коммуникацияларга шикаст етмаган. Жабрланувчилар йўқ. Атроф-муҳит ва экологияга, қолаверса, аҳолига зарар етказувчи оқибатлар мавжуд эмас. Инцидент сабаблари ва шароитлари ўрганилмоқда”, – дейилади хабарда.

10 июнга ўтар кечаси ижтимоий тармоқларда “Навоийазот” заводида портлаш юз бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди.