Қозоғистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 13,5 минг нафардан ошди

Ўзбекистонга қўшни бўлган Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони, 11 июнь ҳолатига кўра, 13 минг 558 нафарга етди.

Хасталикка чалинганлар сони бўйича, расмий маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг собиқ пойтахти бўлмиш Олмаота шаҳри (2957 нафар бемор) ва амалдаги пойтахт Нур-Султон (2570 нафар бемор) олдинда бормоқда.

Айни пайтда бу мамлакатда коронавирус инфекцияси юқтириб олганидан кейин соғайиб кетганлар сони 8 минг 593 нафарга, COVID-19 инфекцияси важидан оламдан ўтган сони эса 67 нафарга етган.