Уч ойлик карантиндан сўнг Европа ўз чегараларини очмоқда

Франция 1 июлдан Европа давлатларидан бошқа ҳудудларда яшовчиларга ҳам мамлакатга киришга рухсат берди.

Европанинг кўп мамлакатлари уч ойлик карантиндан сўнг қўшни давлатлар учун чегараларини 15-16 июндан бошлаб очади. Германия, Бельгия, Франция, Греция, Чехия 15 июндан, Австрия эса 16 июндан ўз ҳудудларига қўшни давлат фуқароларининг киришига рухсат беради.

Ўтган ҳафтада Европа комиссияси Европа Иттифоқига аъзо давлатларни мувофиқлаштирилган ҳолда ўз чегараларини тезроқ очишга чақирган эди. Чегаралар фақат Европа Иттифоқи фуқаролари учун очилади, иттифоққа аъзо бўлмаган давлатлар фуқароларига ҳозирча чегаралардан ўтишга рухсат берилмайди.

Президент Эммануэль Макрон Франция 15 июндан бошлаб ўз иқтисодиёти, жумладан, кафе ва ресторанлар ҳам, тўлиқ равишда қайта иш бошлашини билдирди. Франция 1 июлдан Европа давлатларидан бошқа ҳудудларда яшовчиларга ҳам мамлакатга киришга рухсат берди.

Испания эса 21 июндан европаликлар учун ўз чегараларини очади.