Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин “ўзини яккалаш режими”га ўтишдан бош тортди

Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин.

Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин соғлиқни сақлаш вазири коронавирусга чалингани ортидан “ўзини яккалаш режими”га ўтишдан бош тортди. Бош вазир матбуот котиби Зарина Нурланова 14 июнда Facebook саҳифасида Мамин ишлашда давом этишини, унда COVID-19 тасдиқланмаганини билдирди.

12 июнда Мамин Жамбул вилоятига соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов ҳамроҳлигида сафар қилган эди. Биртановда 14 июнда коронавирус аниқланиб, касалхонага ётқизилди.

Нурлановага кўра, Бош вазир ва соғлиқни сақлаш вазири сафар чоғида юзқопда бўлишган.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 18 898 кишига етди. Беморлардан 77 киши вафот этди.