Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев коронавирусга чалинди

Айни пайтда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ўзини яккалаш режимида қолмоқда.

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевга коронавирус юққани тўғрисида сиёсатчининг расмий сайти хабар берди.

“Айни пайтда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ўзини яккалаш режимида қолмоқда. Афсуски, Элбошининг коронавирусга топширган сўнгги тести ижобий натижа берган. Ҳавотирлар учун асос йўқ”,- дейилади хабарда.

Айтилишича, Назарбоев дистанцион тартибда ишламоқда. Шу кунгача Қозоғистонда коронавирусдан ўлганлар сони юз нафарга етди.

Нур-Султонда 18 июнь куни уч бемор вафот этгани хабар қилинди. Коронавирусга чалинганлар сони эса 22 минг кишидан ошди.