АҚШ Афғонистондаги акарлари сонини қисқартирмоқда

АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Кеннет МакКензи.

Қўшма Штатлар Афғонистондаги ҳарбийлари сонини Толибон билан февраль ойида имзоланган шартномада кўрсатилган миқдорда камайтиришни бошлади. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Кеннет МакКензи маълум қилди.

“Биз 135 кун ичида 8 минг аскар қолдирилиши ҳақида келишган эдик”,-деди генерал.

Унга кўра, Афғонистонда АҚШнинг 12 минг аскари бор эди. Июль ойининг охиригача уларнинг сони 8600 кишига туширилади.

Толибон билан тузилган шартнома амалда қоладиган бўлса, 20201 йилнинг ўрталаригача Афғонистондан АҚШнинг барча аскарлари олиб чиқиб кетилади.

АҚШ ва Толибон ўртасида февраль ойида ўтган музокараларда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш мақсадида америкалик ҳарбийлар олиб чиқиб кетилишига эришилган эди. Бунинг ўрнига Толибон “Ал Қоида” ва “Ислом давлати” каби гуруҳлар билан алоқани узиш ва хавфсизликка таҳдид солмаслик мажбуриятини олган.