ЖССТ: Коронавирус пандемияси кучаймоқда

22 июнда жаҳонда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик кўрсаткич рекорд даражага етди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти- ЖССТ коронавирус пандемияси “кундан кунга кучайиб бораётгани” ҳақида маълум қилди.

Ташкилотнинг билдиришича, пандемия оқибатлари кейинги ўн йил давомида сезилиб турилади.

Коронавирус статистикасини олиб бораётган АҚШдаги Жонс Хопкинс университети айни пайтда жаҳонда 9 миллионга яқин одам коронавирусга чалинганини ва улардан камида 469 мингги вафот этганини хабар қилди.

22 июнь ҳолатига кўра, Бразилияда 54 771, АҚШда 36 617, Ҳиндистонда 15400 одам коронавирусга чалинди. Бу жаҳон давлатлари орасидаги энг юқори кўрсаткичлардир.

ЖССТнинг маълум қилишича, коронавирусдан ўлганларнинг 219 мингги Америкада, 193 мингги Европада.

Ташкилотнинг билдиришича, 22 июнда жаҳонда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик кўрсаткич рекорд даражага етиб, 183 минг 20 кишини ташкил қилди.