Доллар расмий курси 62 тийинга қимматлади

Ўзбекистон Марказий банки жорий йил 30 июнидан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

МБ маълумотига кўра, сешанбадан АҚШ долларининг расмий курси ўтган ҳафтага нисбатан 62 тийинга қимматлаб, 10 минг 173 сўм 38 тийинни ташкил этади (ўтган ҳафта 10 минг 172 сўм 76 тийин бўлган).

Евронинг расмий курси эса олдинги курсга нисбатан 43 сўм 42 тийинга ошиб, 11 минг 411 сўм 48 тийинга тенг бўлади (ўтган ҳафта 11 минг 368 сўм 6 тийин эди).

Валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини зиммасига олмаган.