Нукус шаҳрида 30 июндан бошлаб бир қатор чекловлар қайта жорий қилиниб, карантин чоралари кучайтирилади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Министрлар Кенеси матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Нукус 30 июндан бошлаб “қизил” ҳудуд тоифасига киритилгани боис жамоат транспорти, буюм бозорлари, кафе-ресторанлар, сартарошхоналар, автомактаблар фаолияти тақиқланади.
Бундан ташқари диний муассасалар, жумладан, масжидлар ҳам вақтинча ёпилиб, диний тадбирларни ўтказиш тўхтатилади.
Бугунги кунда Қорақалпоғистонда коронавирусга чалинган 151 киши қайд этилган. Ўзбекистон бўйича 29 июнь ҳолатига кўра, коронавирус юққанлар сони 8200дан ошган.