COVID-19 дан Тошкент шаҳрида яна 3, пойтахт вилоятида яна 1 киши вафот этди

Ўзбекистонда 19 июль куни инфекциясига чалинган яна тўрт нафар бемор вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, улардан уч нафари Тошкент шаҳридан, яна бири эса Тошкент вилоятидан бўлган.

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшаган 67 ёшли У.А. (аёл), Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 47 ёшли М.К. (аёл), Олмазор туманида яшаган 65 ёшли фуқаро К. Г. (эркак) ва Юнусобод туманида яшаган 39 ёшли М.Р (эркак) ларнинг коронавирус инфекцияси юқтириб олгани тасдиқланган.

Вафот этганларнинг уч нафарида ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлгани урғаланмоқда.

ССВ таъкидича, шифокорлар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай, юқорида ёшлари зикр этилган беморлар оламдан ўтган. Шу тариқа Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясига чалингани ортидан ҳаётдан кўз юмганлар сони 87 нафарга етган.