Тошкентда 21 июлдан уйда даволанаётган беморларга бепул дори-дармон қутичалари тарқатилади

Ўзбекистон пойтахтида 21 июлдан уй шароитида даволанаётган беморларга бепул дори-дармон қутичалари тарқатиб берилади. Бу ҳақда, ЎзА хабарига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Мувофиқлаштириш кенгаши раиси Ҳабибулло Оқилов душанба куни Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган сессияда маълум қилган.

Ҳ. Оқиловга кўра, тошкентлик беморлар орасида тарқатиш учун 5 минг дона дори-дармон қутичаси тайёрланган.

“Улар эртадан бошлаб Тошкент шаҳри аҳолиси учун тарқатила бошлайди”, дея билдирган ССВ вакили 20 июль куни.

Коронавирусдан уйида даволанаётган беморлар, расмийлар қарорига кўра, бепул дори-дармонлар билан таъминланиши ҳақида Озодлик аввал хабар қилганди.