Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Сирдарё вилояти Сайхунобод туман кадастр филиали муҳандиси Х.С. фуқаро Г. га туманда шахсий уй-жой қуриши учун 3 сотих ер майдонини аукцион орқали олиб бериши эвазига 500 долларни олганда қўлга тушганига оид маълумотни тасдиқлади.
Мазкур ҳолат бўйича маълумот аввалроқ блогер Зафарбек Солижоновнинг Телеграм-канали орқали ёйинланганди.
Давергеодезкадастр қўмитаси қайдича, икки йилдан буён Сайхунобод туман кадастр филиалида фаолият олиб бораётган Х.С., раҳбарият томонидан коррупцион ҳолатларни келиб чиқиши олдини олиш бўйича олиб бораётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамай, фуқаро Г. дан 500 долларни олганда қўлга тушган.
“Ҳозирда бу бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Т. Абдуллаев зудлик билан Сирдарё вилояти етиб борган ва ҳолатни ўрганмоқда”, дея билдирган қўмита вакиллари бу борада яна қўшимча маълумот беришни ваъда қилганлар.
Аввалроқ блогер З.Солижонов ўз канали орқали 500 доллар билан қўлга тушган Х.С.га нисбатан фирибгарлик моддаси доирасида иш қўзғатилгани, у ер аукционда сотилишини била туриб, Г.ни алдаб, пулини олмоқчи бўлгани, бу борада тергов ҳаракатлари давом этаётганини маълум қилган.