Коронавирусдан вафот этганлар сони 234 кишига етди

Тошкентда коронавирусдан вафот этганлар сони эса 151 нафарга етди.

Ўзбекистонда 17 август соат 10.00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинган яна икки бемор вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли Д.Т. (аёл) ҳамда Тошкент туманида яшаган 59 ёшли Г.Ч. (аёл) жон берган.

Бу билан Ўзбекистонда коронавирусдан ўлганлар сони 234 кишига етди. Тошкентда коронавирусдан вафот этганлар сони эса 154 нафарни ташкил қилмоқда.

Вазирлик билдирувида, 17 август соат 10.00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони яна 184 кишига кўпайгани қайд этилди. Жами беморлар сони 35 513 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 30 973 нафари соғайди.

Ҳозирда касалхоналарда 4306 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 813 нафари оғир, 234 нафари эса ўта оғир аҳволда.