Егор Кудряшев Қорақалпоғистон Республикаси ДХХга бошлиқ бўлди

Kar24.uz сайтининг ўз манбасига таяниб берган хабарига кўра, Егор Кудряшев 21 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига бошлиқ этиб тайинланди.

Бу маълумотни Тошкентдаги бошқа оммавий ахборот нашрлари ҳам хабар қилди.

Хабарларда Егор Кудряшев 2008 йили Президент фармони билан «Дўстлик» медали билан тақдирлангани билдирилган.

Аммо Кудряшевнинг Қорақалпоғистон ДХХга раис бўлгани ҳақидаги маълумотни расмий давлат органлари, жумладан, ҳукуматнинг асосий ахборот агентлиги бўлган ЎзА ҳозирча хабар қилмади.

ДХХ офицерлари ҳақида маълумотлар очиқланмаслиги боис унинг аввалги фаолияти ҳақида тўлақонли маълумотлар берилмади.