Финляндия Бош вазири иш вақтини 6 соат, иш ҳафтасини 4 кун қилмоқчи

Финляндия Бош вазири Санна Марин 34 ёшда.

Финляндия Бош вазири Санна Марин иш вақтини 8 соатдан 6 соатга тушириш унинг биринчи галдаги вазифаси эканини эълон қилди.

Helsinki Times газетасининг билдиришича, бу ҳақда у Социал-демократик партиянинг йиғилишида билдирган. Партиянинг 23 августда ўтказилган йиғилишида Марин партия раиси лавозимига ҳам тайинланди.

У ўз нутқида партия “иш вақтини олти соатга тушириш учун аниқ ва конкрет режа ишлаб чиқиши” зарур эканини таъкидлади.

Санна Маринга кўра, иш самарадорлигини ошириш натижасида иш вақтини қисқартириш мумкин ва ўтказилган тадқиқотлар 6 соат ишлаган одамга 8 соат ишлаган одамнинг ойлигини тўлаш мумкин эканини кўрсатган.

Иш вақтини 6 соатга, иш ҳафтасини эса 4 кунга қисқартириш ғоясини 34 ёшли Марин Бош вазир лавозимига тайинлангунига қадар олға сурган эди. У 2019 йилнинг 10 декабрида Бош вазир лавозимига тайинланган.