COVID-19: вирусни юқтирганлар сони дунёда 25 миллионга етди, Жанубий Корея яна чекловлар жорий қилди

Жанубий Кореяда сёрфинг авжида, 28 август, 2020

30 августга келиб, Вирусни юқтирганлар расмий сони дунёда қарийб 25 миллиондан, ўлганлар 843 минг, тузалганлар 16 млндан ошди.

Вирусга чалинаётганлар сони Ҳинидистонда жуда катта суратда ошиб бормоқда.

30 августга келиб бу давлатда вирусга чалинганларнинг бир суткалик сони 78 мингни ташкил қилди.

Айни пайтда, бу давлат коронавирус эпидемияси ёйилиши бўйича, АҚШ ва Бразилиядан кейинги 3 ўринда турибди.

Вазият анча барқарорлашгани ортидан, карантин чекловларини юмшатган Жанубий Кореяда эса, пандемемиянинг иккинчи тўлқинига қарши чоралар кўрилмоқда.

28 августдан айрим ҳудудларда яна қатъий чекловлар жорий қилди, мамлакат бўйлаб ижтимоий масофани сақлаш талаби қўйилди.