Лукашенко Беларусдаги воқеаларни "НАТО уюштиргани"ни иддао қилди

Беларус президенти Александр Лукашенко (ўнгда) ва Россия Бош вазири Михаил Мишустин.

Беларус президенти Александр Лукашенко ўзига нисбатан кучайиб бораётган норозилик намойишлари фонида Минскда Россия Бош вазири Михаил Мишустинни қабул қилди.

Расман 3 сентябрда бўлиб ўтган учрашувда томонлар иқтисодиёт ва энергетикага оид масалаларни муҳокама қилганлари билдирилди.

Лукашенко Мишустин билан музокаралар чоғида Россия билан иттифоқчи давлат тузиш шартномаси юзасидан ҳамкорлик ривожланиб бораётганига эътибор қаратган.

Лукашенко “НАТО Беларусда рангли инқилоб уюштирмоқчи”, деб ҳисоблашини билдирди. Лукашенкога кўра, Беларус Россиядаги вазиятни издан чиқариш йўналишидаги дастлабки старт майдончасидир.

Беларусда 9 август куни ўтган сайловда амалдаги президент Александр Лукашенко ғолиб чиққани эълон қилингани ортидан норозилик намойишлари бошланиб кетган эди.