Uzbekistan Airways биринчи ярим йилликдан 767,7 млрд сўм зарар билан чиқди

Uzbekistan airways учоғи.

Жорий йилнинг дастлабки олти ойида Uzbekistan Airways авиаширкати кўрган зарар миқдори 767,7 млрд сўмга тенг бўлди. Бу маълумот ширкатнинг Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилинган ҳисоботида акс этган.

Ҳисоботда қайд этилишича, авиаширкат биринчи ярим йилликда 1,77 трлн сўм даромад топган.

Маълумотларга кўра, 2020 йилнинг биринчи чорагида Uzbekistan Airways 299,7 млрд сўм зарар (даромад 1,44 трлн сўм бўлгани ҳолда) кўрган. Иккинчи чоракда топилган пул умумий даромаднинг бор-йўғи 18,6 фоизинигина ташкил қилган, холос. Даромаднинг тушиб кетишига пандемия сабаб бўлгани айтилмоқда.

Жорий йил май ойида Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясини хорижий ширкат бошқарувига бериш масаласи президент миқёсида кўтарилгани ҳақида Озодлик аввал хабар қилган.