Россияда мухолифат фаоли 14 кунга қамалди

Пивоваров ўзига қўйилган айбловни рад этиб, унинг ортида сиёсий сабаблар ётганини айтди.

Россияда таниқли мухолифат фаоли Андрей Пивоваров намойиш ўтказиш қонунини бузишда айбдор деб топилиб, 14 кунга қамалди.

Москва шаҳрининг Твер тумани суди ўз ҳукмини 4 сентябрь куни эълон қилди.

«Очиқ Россия» инсон ҳуқуқлари гуруҳи директори Пивоваров 15 июль куни Facebook орқали конституцияга ўзгартириш киритиш референдумига қарши имзо тўплашга чорлагани учун суд қилинди.

Фаол ўзига қўйилган айбловни рад этиб, унинг ортида сиёсий сабаблар ётганини айтди.

Пивоваров, шунингдек, расмийларни уни 13 сентябрга белгиланган маҳаллий сайловлардан четлатишга уринишда айблади.