АҚШ Беларус амалдорларига санкциялар жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда

Беларус мухолифат мувофиқлаштирув кенгаши аъзоси Мария Колесникова.

Қўшма Штатлар Беларусда инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйган ҳукумат амалдорларига нисбатан “адресли санкцияларни” жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда 8 сентябрда АҚШ Давлат котиби Майк Помпео баёнот берди.

Помпео Беларус мухолифат мувофиқлаштирув кенгаши аъзоси Мария Колесникова, Антон Родненков ва Иван Кравцовларнинг ўғирлангани тўғрисидаги хабарлардан ташвишланганини ҳам билдирди.

Аввалроқ Беларус мухолифатининг бу уч лидери ўғирланиб, кейин Украинага мажбурий равишда депортация қилингани тўғрисида хабарлар берилган эди.

Антон Родненков ва Иван Кравцов 8 сентябрда Киевда ўтган матбуот анжуманида ўзларининг қай тарзда ўғирланиб, Беларусдан мажбурий чиқариб юборилганлари тўғрисида гапириб беришди.

Уларнинг айтишларича, Мария Колесникова чегарадаги бетараф ҳудудга етганида машинада ўз паспортини кўриб қолган ва йиртиб ташлаган. Шундан сўнг у машина ойнасидан қочиб чиқиб, Беларус томонга ўтиб кетган. Бу воқеа 7 сентябрда юз берган.

Беларусга қайтган Мария Кооперативного қаерда экани ҳозирча номаълум. Тахминларга қараганда уни ҳуқуқ-тартибот органлари қамоққа олган бўлиши мумкин.