Коронавирусдан ўлганлар сони расман 403 нафарга етди

15 сентябрь куни Ўзбекистонда 570 ҳолатда коронавирус аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 16 сентябрда билдиришича, сўнгги бир суткада Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Бу билан Тошкент шаҳрида коронавирусдан ўлганлар сони камида 284 кишига, Ўзбекистон бўйича эса 403 кишига етди.

Шу йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистонда 570 ҳолатда коронавирус аниқланди, 532 бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 48 565 нафар бемордан 45 058 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 104 нафар бемордан 483 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда.