Физика бўйича Нобель мукофоти Коинот билан боғлиқ тадқиқотлар учун берилди

Физика бўйича Нобель мукофоти 2020 йилда Оксфорд университети профессори Роджер Пенроуз, АҚШда ишлайдиган германиялик олим Рейнхард Генцель ва америкалик физик Андреа Гезга берилди. Бу ҳақда Стокҳолмда ўтказилган маросимда эълон қилинди.

Пенроузга мукофот нисбийлик назарияси доирасида қора туйнукларни тадқиқ этгани учун берилган. Гензель ва Гез “галактикамиз марказида ўта салмоқдор йиғноқ объектни кашф қилгани учун” тақдирланган.

Пенроуз мукофот пулининг ярмини олади, иккинчи ярми эса Гензель ва Гезга тегади.

Нобель қўмитаси хабарномасида бу йилги мукофот “Коинотнинг мубҳам сирлари” тадқиқ этилгани учун берилгани айтилган.