"Оталар сўзи-ақлнинг кўзи" кўрсатуви бошловчиси вафот этди

Тўхтамурод Зуфаров 84 ёшда эди.

Адабиётшунос олим, уста созгар, ҳаттот, филология фанлари номзоди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Тўхтамурод Зуфаров, 6 октябрь куни 84 ёшида оламдан ўтди.

Тўхтамурод Зуфаров сўнгги йилларда “Маҳалла” телеканалида “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”, “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” почтасидан” кўрсатувлари бошловчиси бўлган.

“1936 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган Тўхтамурод ота Зуфаров серқирра фаолияти давомида адабиётшунослик, хаттотлик ва мусиқа маданиятимизга оид бой мерос қолдириб кетди”, - дейилади “Маҳалла” телеканали эълон қилган таъзияномада.