Жаҳонда коронавирусдан вафот этганлар сони 1 миллиондан ошди

Вирус 188 мамлакатда жами 37 миллион 380 минг одамга юқди.

Жаҳонда коронавирус статистикасини олиб бораётган АҚШдаги Жонс Хопкинс университетининг билдиришича, 12 октябрь ҳолатига кўра, COVID-19 вирусидан ўлганлар сони 1 миллион 75 минг кишидан ошди.

Вирус 188 мамлакатда жами 37 миллион 380 минг одамга юқди. Беморлардан 26 миллионга яқини соғайди.

COVID-19 тарқалиши бўйича жаҳонда етакчилик қилаётган АҚШда 7 миллион 761 мингдан кўпроқ киши вирусга чалинди. Ҳиндистонда беморлар сони 7 миллиондан, Бразилияда 5 миллион 83 мингдан, Россияда 1 миллион 291 мингдан ошди.

Вирусга чалинганлар сони яна кўпая бошлагани муносабати билан Европа давлатлари карантин чораларини қайта тикламоқда.