Россиянинг Нижегород вилоятида автобусга ҳужум қилинди. Уч киши ўлди

Мазкур ҳодиса 12 октябрь куни Москва вақти билан соат 15:45да содир этилган.

Россиянинг Нижегород вилояти Борск туманида номаълум шахс автобусга қарата ўқ отди. Оқибатда уч киши ҳалок бўлди, яна уч киши яраланди.

Ҳужумчи воқеа жойидан қочган. Яраланганларнинг аҳволи ўртача оғирликда экани билдирилди.

“Полиция Большеорловское посёлкасида автобусга ҳужум қилган шахсни аниқлаш ва қўлга олиш учун тезкор қидирув ишларини олиб бормоқда”,- деб билдирди Ички ишлар вазирлиги.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳодиса 12 октябрь куни Москва вақти билан соат 15:45да содир этилган.

Baza Telegram каналининг билдиришича, ўқ отган шахс ҳужумга аввалдан тайёргарлик кўрган бўлиши эҳтимол. Чунки у бекатда автобус келишини кутиб ўтирган.

Baza гувоҳларга таянган ҳолда, ҳужумчининг ёши 18да бўлганини ёзди. Бироқ ҳозирча бу хабарнинг расмий тасдиғи мавжуд эмас.