Қирғизистонда коронавирусдан даволанаётган 3,5 минг бемордан 71 нафаригина қониқарли аҳволда

Касалхонада ётган 3 457 кишидан ташқари яна 3 737 бемор уйида даволанмоқда.

Қирғизистон касалхоналарида айни пайтда 3 457 киши коронавирусдан даволанмоқда. Беморлардан 71 нафарининггина аҳволи қониқарли. Қолган беморлар ўртача оғир, оғир ва ўта оғир аҳволда қолмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 9 ноябрда билдиришича, беморлардан 29 фоизи, яъни 1004 нафари оғир, 2251 нафари ёки 65 фоизи ўртача оғир аҳволда. Ўта оғир аҳволдаги беморлар сони эса 3,7 фоизни, яъни131 кишини ташкил қилмоқда.

Касалхонада ётган 3 457 кишидан ташқари яна 3 737 бемор уйида даволанмоқда.

Қирғизистонда коронавирус ҳолати илк марта аниқланган март ойидан то шу кунгача 63 390 кишида касаллик аниқланди. Улардан 1182 нафари вафот этди.