COVID-19: Мексикада коронавирусга чалинганлар сони 1 миллиондан ошди

Мексика коронавирусга чалинганлар сони 1 миллиондан ошган 11- мамлакатга айланди.

Аммо бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ, Мексика расмийлари карантин чекловларини қайта жорий қилишни режалаштирмаяпти.

14 ноябрь куни Мексика Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат бўйлаб коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 1 миллион 3253 нафарга етганини маълум қилди.

COVID-19 инфекцияси туфайли нобуд бўлганлар сони эса 98 минг 259 кишини ташкил қилади.

Мексикада пандемия бошланганидан бери тўлиқ карантин жорий қилинмади.
Президент Андрес Мануэль Лопес Обрадор вирус таҳдидини доимий суръатда кичрайтириб кўрсатиб келади.

Қўшни АҚШда эса вирус тез суратда тарқалаётгани учун кўплаб штатларда чекловлар қайта жорий қилинди.